Нострификация жараёни соддалаштирилди

17.01.20192 134

Ўзбекистонда 1 мартдан хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилишнинг янги тартиблари жорий этилади.

Гурлан ҳокими ёрдамчиси ва туман мактабгача таълим бўлими мутахассиси пора билан қўлга тушди

16.01.20192 204

Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Олот тумани ҳокими ва у калтаклаган фермер ярашишди

16.01.20191 860

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими Шерали Саломов ва тумандаги «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни яраштириб қўйди. Бир кун аввал ҳоким фермерни калтаклаб, уни 25 млн сўмни бошқа фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказишга мажбурлагани хабар қилинган эди.

Жабрланувчилар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди

15.01.20191 581

Президент «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Олот туман ҳокими фермерни калтаклаб, ҳақоратлади

15.01.20192 258

Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни кўпчилик олдида уриб, дўппослаб, ҳуқуқларини топтаб, фермерлик ҳисоб рақамидаги 25 миллион сўм маблағни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлайди, дея ёзади Xabar.uz интернет-нашри.

2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади

14.01.20191 867

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади.

“Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг анъанавий “Адлия ахбороти” брифинги бўлиб ўтди

14.01.20191 895

Брифингда 2019 йил январ ойининг 11-санасигача бўлган даврда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумот берилди ва Президентимизнинг жорий йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони юзасидан учрашув ташкил этилди.

Айрим тоифадаги шахслар нотариал хизматлар учун тўланадиган пуллик хизмат тўловларидан озод қилинди

11.01.20191 731

Адлия вазири томонидан жорий йил 9 январь куни имзоланган буйруққа асосан 2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат нотариал идораларига мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

Энди, прописка йўқлиги ишга қабул қилишда рад этиш учун асос ҳисобланмайди

10.01.20192 025

10 январдан прописка ишга қабул қилишда тўсиқ ҳисобланмайди, дея хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон президенти яқинда имзолаган қонундан иқтибос келтирган ҳолда.

2018 йил давомида 35,7 минг киши судланди, 867 киши оқланди

10.01.20192 661

2018 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 48581 нафар шахсга нисбатан 38133 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2017 йилга нисбатан шахслар бўйича 37,2 фоизга, ишлар бўйича эса 35,5 фоизга камайган, дея хабар берди Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.

1 мартдан Ўзбекистонда тасвирга олишни таъқиқловчи белги йўқ ҳар қандай жойда фото ва видеотасвирга олишга рухсат берилади

09.01.20192 145

1 февралга қадар фото ва видеотасвирга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар ва жамоат жойларининг объектлари рўйхати тузилиши лозим. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Ички ишлар вазирлигига ушбу топшириқ берилган.

Солиқ хизматига солиқ қарзларини сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма 1 январдан ўз кучини йўқотди

09.01.20191 959

Солиқ органлари жисмоний шахсларнинг банк карталаридан солиқ қарздорлигини сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги қарори билан бекор қилинди,

Марказий банк банкларга истеъмолчилар ҳуқуқларини бузувчи шартномаларни қайта кўриб чиқишни топширди

08.01.20191 710

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларидан ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартларни бартараф этишни талаб қилди.

Бозорлардаги айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари ҳақидаги маълумотлар

07.01.20192 271

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Маълумотлар 4 январь ҳолати бўйича келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йилни коррупцияга қарши курашдан бошлади

04.01.20192 274

Сўнгги икки йил давомида мамлакатда барча соҳаларда коррупцияга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам юқоридаги иллатга қарши фаол саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Бу борада тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

1 2