Қўқонлик аёл интернет орқали телефон сотиб оламан деб фирибгарларга дучор бўлди

04.03.20192 077

2019 йил 17 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Т. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, алдангани юзасидан ариза берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фарғонада ўқитувчиларнинг пластик карточкалари блоклаб қўйилди

08.02.20192 521

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 49-мактаб ўқитувчиларининг бир ҳафта аввал Мажбурий ижро бюроси талаби билан хизмат кўрсатувчи банк томонидан барча ишчи-ходимларнинг пластик карталари, уларнинг қарзи бор-йўқлигидан қатъий назар, блоклаб қўйилган.

Сув хўжалиги соҳасида 4,2 миллиард маблағ талон-тарож қилинди

01.02.20195 764

«Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, «Давсувмахсуспудрат» ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида далолатномаларга сохта ёзувлар киритиб, 4 млрд. 270 млн. 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилиниб, 71 млн. сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўланганлиги аниқланди.

Олот тумани ҳокими ва у калтаклаган фермер ярашишди

16.01.20192 050

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими Шерали Саломов ва тумандаги «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни яраштириб қўйди. Бир кун аввал ҳоким фермерни калтаклаб, уни 25 млн сўмни бошқа фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказишга мажбурлагани хабар қилинган эди.

Олот туман ҳокими фермерни калтаклаб, ҳақоратлади

15.01.20192 562

Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни кўпчилик олдида уриб, дўппослаб, ҳуқуқларини топтаб, фермерлик ҳисоб рақамидаги 25 миллион сўм маблағни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлайди, дея ёзади Xabar.uz интернет-нашри.

Ўқувчиларни урган ва камситган ўқитувчи ишдан бўшатилди

04.12.20181 709

Фарғона вилояти Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 34 минг доллар тўхтатилди

04.12.20181 523

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, “Фарғона” чегара божхона пости орқали қушни Қирғизистонга чиқиб кетаётган фуқаро А.З. божхона назоратидан ўтиш чоғида божхона ходимлари томонидан оғзаки савол-жавоб қилингандан сўнг, ушбу фуқаро ёнида божхона ходимига маълум қилинмаётган буюмлар мавжудлигига шубҳа уйғотган.

Фарғона вилоятида қўлга олинган сохта МИБ ходими «Тоза ҳудуд» ДУК ҳайдовчиси бўлиб чиқди

03.12.20181 791

Шу йил 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Наманганда электр таъминотидаги узилишлар кўпаймоқда

23.11.20181 943

Наманган вилоятида қиш мавсуми келмай туриб электр таъминотидаги узилишлар кўпайиб, вилоят электр тармоқлари корхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Корхонанинг “Ишонч телефони”га ноябрь ойининг 12 куни давомида электр таъминотидаги узилишлар юзасидан 840 та қўнғироқ қайд этилган.

Тиббиётдаги муаммолар қачон ечим топади?

15.11.20182 124

Фарғона вилоятидаги айрим қишлоқ оилавий поликлиникаларида бугунги кунда тиббий хизмат кўрсатишда кўплаб муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими, уларнинг моддий-техник базаси ва малакали кадрлар билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермайди.

Телеканалда қари аёлнинг бошига челак кийдириб урганларнинг юзи кўрсатилди

14.11.20181 763

Yoshlar телеканали Самарқанда жорий йилнинг май ойида содир этилган қонунбузарлик ҳолати юзасидан видеолавҳани намойиш этди. Унда кекса аёлнинг бошига челак кийдирган ва бошига урган йигитларнинг қилмиши ҳақида фикр юритилган.

Ностандарт, носоз иситиш печлари савдосига чек қўйилди

09.11.20181 438

Ижтимоий тармоқларда ис газидан заҳарланиш, ёнғин оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабарлар кўп тарқалмоқда ва бундай фожиаларнинг сабаблари жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётир.

Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга тушди

05.11.20181 859

Сайтимиз орқали Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида шу йил 16 октябрь куни номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган оқ рангли “ВАЗ-2106” русумли автомашинани Жалоер қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу ерда велосипедда кетаётган “Бахрин” МФЙда яшовчи С.Р.ни уриб юбориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолгани,

1 2 3 4 5