Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Г.Т. келинига тегишли сим картани олиб, ўзининг телефон аппаратига солди ва ушбу сим картага уланган келини М.Ю.нинг “Хумо” пластик картасидан жами 704 000 сўм пул маблағларини “Клик” иловаси орқали нақд пул шаклида ечиб олди.
Бу ишдан ҳеч ким хабар топмади, деб ўйлаб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Пластигидан пул ечилганидан хабар топган М.Ю. эса ИИБ ходимларига мурожаат қилди.
Текшириш давомида Г.Т.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди. Бўлиб ўтган суд мажлисида Г.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилди ҳамда содир этилган қилмишга мос равишдаги жазонинг муқаррарлиги таъминланди.
Д. Йўлдошева, Тошкент шаҳри Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант.