Қўштепа туманида 5 та муҳим ташаббус бўйича Мусобақа бўлиб ўтди

11.10.20222 727

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 19- мартдаги «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш» бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг йўналишлари бўйича вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам турли тадбирлар ўтказиляпти.

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш маркази Фарғона вилоят бўлими ўз олдига қўйган мақсадларига эришмоқда

09.10.20222 363

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш маркази Фарғона вилоят бўлими ташкил топганига ҳеч қанча вақт бўлмаган бўлсада, ташкилот шу давр ичида 3 та жиддий лойиҳаларни амалга оширишга эришди.

Юнусобод ҳокимиятининг собиқ ходими фирибгарликда гумонланмоқда

03.10.20223 651

Юнусобод туман ҳокимлигининг собиқ ходими икки таниши билан фуқарога Malibu олиб беришни ваъда қилиб, $30 минг пулни қўлга киритгани ва эҳтиёжларига сарфлаб юборгани айтилмоқда. Гумондорларнинг икки нафари ҳибсга олинган, яна бир нафари қидирувда. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Кўҳна Хоразм диёри Фарғона водийси билан янада яқинлашмоқда

28.09.20224 315

Фарғона вилоятида фаолият олиб борувчи тур операторлар томонидан ҳамда кўп сонли аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда бугун Урганч-Фарғона-Урганч авиақатновининг илк парвози амалга оширилди.

Текширув ўтказиш тартиби тадбиркорлар фойдасига такомиллаштирилди

27.09.20222 815

Охирги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилинди. Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар қисқартирилди.

Очиқ мулоқот ўтказилди

21.09.20222 328

Тадбир доирасида иштирокчилар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг вилоятдаги метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, бу борада давлат назоратини олиб бориш йўналишидаги ташкилотлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб ўтдилар.

Жисмоний шахсларни идентификациялаш телефон рақами орқали амалга оширилади

13.09.20222 644

Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2022 йилдаги “ Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Мобил-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 479-сон қарори қабул қилинди.

Ўзини ўзи банд қилганлар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди

05.09.20222 691

1 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати яна 10 тага ортади. Уларнинг орасида — риэлторлик хизматларини кўрсатиш, уй-рўзғор буюмларини ижарага бериш, автомобиль бозоларида воситачилик қилиш, кулолчилик ва бошқалар мавжуд.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин

24.08.20222 478

Президентнинг 07.07.2022 йилдаги “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

Мобил-ID тизими синов тариқасида ишга туширилди

12.08.20222 336

Шахсни идентификациялаш учун синов тарзида Мобил-ID тизими ишга туширилди. Ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.

Бозорларда сотилаётган маҳсулотлар қонун талабларига жавоб бера оляптими?

11.08.20222 560

Тадбир доирасида иштирокчилар ВСЭ лабораторияси масъул ходимларидан соҳага оид масалаларда амалга оширилаётган ишлар, янгиликлардан бохабар бўлишилари баробарида, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам олдилар.

Навбатдаги “ННТлар мактаби” машғулотлари бўлиб ўтди

09.08.20222 556

“Юксалиш” умумиллий ҳаракати ташаббуси билан юртимизда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳуқуқий билим ва касбий маҳоратларини ошириш мақсадида ҳар йили “ННТлар мактаби” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.

Энергетика вазирлиги: чекловлар кенг кўламли муаммоларнинг олдини олади

25.07.20222 339

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, юқори ҳарорат ва электр узатиш линияларининг ҳаддан ташқари қизиб кетиши шароитида диспетчерлар айрим ҳудудлар ва саноат объектларини электр таъминотидан вақтинча узишга мажбур бўлмоқда. Агар шундай қилинмаса, катта ҳажмда бахтсиз ҳодисалар юз бериши мумкин.

Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган “уддабуронлар” ушланди

20.07.20222 736

Айни кунларда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қабул жараёнлари давом этаётган бир пайтда, қўштирноқ ичидаги ҳожатбарорлар ишонувчан фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш билан алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Товардаги нуқсонларни бепул бартараф этиш тартиблари юзасидан пресс-тур ўтказилди

18.07.20222 299

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида “Товардаги нуқсонларни бепул бартараф этиш тартиблари, бу борада сервис компанияларнинг ўрни” мавзусида Пресс-тур ўтказилди.

1 16 17 18 19 20 51