Суғурта ҳизматлари электрон шаклда кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2022 йилдаги “Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 694-сон қарори қабул қилинди. 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • 2022 йил 31 декабрга кадар барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилиб, барча суғурта компанияларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади;

  • 2023 йил 1 мартга қадар ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз расмийлаштириладиган ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалга ошириш бўйича ягона мобил илова ишга туширилади;

  • 2023 йил 1 июлга қадар ягона мобил илова орқали бошка мажбурий ва ихтиёрий сугурта турлари буйича сугурта даъволарига оид аризаларни онлайн тарзда юбориш амалиёти жорий этилади.

  • Молия вазирлиги хузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги хузурида “Call-марказ” ташкил этилади.

Ҳужжат билан Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Унга кўра, суғуртанинг барча турлари электрон тарзда расмийлаштирилади. Низомда шунингдек суғурта шартномасини расмийлаштириш, уни муддатидан олдин бекор қилиш, суғурта полисларини рўйхатга олиш, хабарномалар юбориш тартиби белгиланмоқда.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.03.2023 йилдан кучга киради.