Ўзбекистонда 4 декабрь якшанба куни 153 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берди (бир кун аввал 162 киши). Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, янги касалланган беморларнинг 84 нафари Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.
Тошкент вилоятида 34 киши, Бухорода 9 киши, Наманганда эса 7 киши ковид юқтиргани аниқланди. Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 2 нафар бемор бор.
Республикада 25 ноябрдан бери коронавируснинг кунлик кўрсаткичи ўсиб бормоқда.