Истеъмолчидаги қарздорлик дастурий таъминот тизими ўзгариши жараёнида юзага келгани ва унинг асоссизлиги маълум бўлди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Хонқиз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.Б.нинг электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, масалага ойдинлик киритиб берилиши юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
