Ўзбекистонда ички йўлларни таъмирлаш учун «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди

18.04.20232 693

17 апрелдан Open budget порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун аризалар қабули бошланди. Лойиҳага 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёни 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.

Ўзганинг пластик картасидан пул ечиб олган фуқарога суд ҳукми ўқилди

13.04.20232 921

Замон шу даражада шиддат билан ўзгариб бормоқдаки, бугунги кунни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар қандай саволнинг ечими турли хил ижтимоий тармоқлар орқали ўрнида жавоб олиш имкониятлари кенг яратилган. Банкларнинг барча хизматлари, ҳаттоки барча давлат идораларнинг фаолияти ҳам бевосита интернет тармоқлари билан амалга ошириб келинмоқда. Минг афсус билан айтиш жоизки баъзи инсонлар бундай имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан эгри йўлларни танламоқда.

Ноқонуний сақланаётган сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди

07.04.20232 916

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда дори воситаларининг ноқонуний сақланиши ва лйланишига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбири ўтказилди.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва барқарор ишлашни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

30.03.20232 565

Анжуманда корхона бошқаруви раиси иқтисод ва молия бўйича ўринбосари Ғуломжон Солиев ОАВ вакилларига мазкур мавзу бўйича барча маълумотларни бериб ўтди. Сўнг, ишлаб чиқариш техник бошқармаси етакчи мутахассиси Авазбек Абдуллаев соҳага оид тақдимотни намойиш этиб, тушунтириш берди.

Ўзбекистонда ногирон болаларга нафақа мурожаат қилинганидан қатъи назар тайинланади

23.03.20232 334

Вазирлар маҳкамаси қарори билан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «проактив шакл»да тайинланади.

Фарғонада Наврўз шукуҳи

20.03.20232 721

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройининг очиқ саҳнида, кўкаламзор хиёбонда ташкил этилган байрам тадбирлари эрта тонгдан вилоят аҳлини ўз бағрида жамлади.

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичи бошланди

19.03.20232 858

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилди. Фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ва бошқа лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг жами 1,7 трлн сўмлик қисмини тақсимлашда иштирок этиши мумкин.

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни

15.03.20233 203

Ушбу кунни Бутужаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни (ингл. World Consumer Rights Day) сифатида эътироф этилиши тарихи Америка Қўшма Штатлари президенти Жон Кеннедининг АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаган санаси (15.03.1061 йил)га мос келади.

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди

13.03.20233 155

Унга кўра, амалдорлар Ўзбекистондаги хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши мумкин эмас. Хорижда олинган совға қиймати 1,2 млн сўмдан кўп бўлса, у давлат органи балансига кирим қилинади.

Аҳолини рўйхатга олиш марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади

22.02.20232 646

Мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли тўғрисида тўла ва ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611-сонли қонуни қабул қилинди.

Фарғона вилояти прокуратурасида брифинг

15.02.20233 708

Вилоят прокуратурасида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида “Қурилиш соҳада прокурор назоратини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар” мавзусида брифинг ўтказилди.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар бир ҳафтада Туркиядаги вайроналардан 135 нафар ҳалок бўлганларни олиб чиқди

14.02.20232 691

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркияда рўй берган талафотли зилзила оқибатида вайроналар остида қолган 135 нафар ҳалок бўлганларни олиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Юртимизда савдо ва умумий овқатланишни тартибга солувчи қоидалар қабул қилинганига 20 йил тўлди

13.02.20232 766

Ушбу санага бағишлаб ҳудудий бирлашма томонидан Фарғона политехника институтида ташкилланган тадбирда институт ўқитувчи ва ўқувчилари, Федерация тизимида ишловчи ходимлар, ҳудудий бирлашманинг доимий ҳамкорларидан бўлган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирок этдилар.

1 … 14 15 16 17 18 … 53