Фарғонада Наврўз шукуҳи

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройининг очиқ саҳнида, кўкаламзор хиёбонда ташкил этилган байрам тадбирлари эрта тонгдан вилоят аҳлини ўз бағрида жамлади.

Миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми тантанасида шаҳар туманлар, бошқарма, корхона ва ташкилотлари, муассаса ва маҳаллалар томонидан ўзига хос декорациялар ва саҳналар тайёрланиб, байрамона, баҳорий тарзда безатилди.

Вилоятимиз санъаткорлари ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари, гўзал рақслар ҳамда аскиячилар ҳангомалари тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

ВИДЕО: