Фарғона вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти қанчага ўсди?
2022-йилнинг январ-сентябрь ойлари якунларига кўра, Фарғона вилоятида ЯҲМ ҳажми 4,7 % га ўсди ва 39 665,8 млрд. сўмни ташкил этди.
2022-йилнинг январ-сентябрь ойлари якунларига кўра, Фарғона вилоятида ЯҲМ ҳажми 4,7 % га ўсди ва 39 665,8 млрд. сўмни ташкил этди.
ССВ маълумотларига кўра, 12 декабрь куни коронавирусга чалинганлар сони 58 нафарни (бир кун олдин 122 киши) ташкил этиб, пандемия бошлангандан буён вирусга чалинганлар сони 247 987 нафарга етди.
2022 йилнинг январь-сентабрь ойлари дастлабки маълумотларига кўра, Фарғона вилояти аҳоли умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши 56,3 % ни ташкил этди.
Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2022 йилдаги “Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 694-сон қарори қабул қилинди.
Конституциямизнинг барқарорлиги, унинг энг муҳим принциплари ва нормаларини ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тўғри англаб олмоғи зарур. Чунки у маънавий – маданий эҳтиёжларни, ватанпарварлик туйғуларини, таъбир жоиз бўлса, халқнинг виждони ва диёнатини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, биз учун муқаддасдир.
Ўзбекистонда 4 декабрь, якшанба куни расман 153 киши (шанба куни — 162 киши)да коронавирус аниқланди. Энг кўп беморлар, доимгидек, пойтахтда қайд этилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан АОКА директори ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона давлат университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкилланди.
Тошкентда хусусий бандлик фирмаси 100 га яқин фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда бериб, алдов йўли билан уларнинг 55 нафарини сотиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди корхона раҳбарига 8 йил 1 ой, қолган 2 нафар ходимга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Жума куни 124 киши коронавирусга чалингани қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта июнь ойида кузатилганди (133 киши). Энг кўп вирус юқтирганлар Тошкент шаҳрида аниқланди.
Президентнинг 17.11.2022 йилдаги “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-425-сон қарори қабул қилинди.
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида ҳам мамлакатимизнинг бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида 15 та меъёрий ҳужжатлар тайёрланиб, корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган ҳамда корхонанинг расмий веб сайтига ҳам жойлаштирилган.
Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Фарғона ИЭМ 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга оширди ҳамда марказ мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
Қозоғистонинг Олмаота шаҳрида World2you лойиҳаси доирасида Media Camp ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистондан 30 нафар журналистлар иштирок этдилар.
“Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш билан боғлиқ корхонадаги ислоҳотлар, янги маҳсулот турлари, экспорт ва импорт масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
«Илм-фан фидокори» Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловида Фарғона шаҳридаги 40-ихтисослаштирилган ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Зулфияхон Қодирова тақдирланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.
Кўп квартирали уйларда – 21,8 %ни ташкил этди.
Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан зиёд давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва уларнинг фаолиятини ягона қоидалар асосида тартибга солувчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади.