Қозоғистондаги заводдан иш ҳақини ололмай келаётган Ўзбекистон фуқароларининг муаммолари бартараф этилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига Остона шаҳридаги Astana Recycling Plant заводида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар иш ҳақи ва ҳужжатларини олиб беришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Муаммога аниқлик киритиш ва уни бартараф этиш мақсадида завод директори элчихонага таклиф этилган. Музокараларда мажбурий меҳнат жиноят экани тушунтирилган.
Натижада иш берувчидан 32 нафар юртдошимизнинг 15 миллион тенге (33 700 АҚШ доллари) миқдоридаги иш ҳақи ундирилиб, шахсни тасдиқловчи паспортлари қайтариб олинган.