Очиқ мулоқот ва ўқув семинари ўтказилди

06.12.20232 254

Тадбирда асосий эътибор барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, мамлакатимиз Конституцияси ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқлари устиворлиги таъминлаб берилганлиги, ушбу ҳолат халқаро ҳуқуқ нормаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар талабларига тўлақонли мос келишига қаратилди.

Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади

05.12.20232 373

Ҳужжати йўқ уйларга кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин, ҳудудларда ерларни эгаллаб, тезкорлик билан қурилиш қилаётганлар учраши мумкин. Мазкур уй-жойларга ҳам эгалик ҳуқуқи ва кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими?

Ўзбекистонга 10 ойда қанча фуқаро хорижда қийин аҳволда қолгани учун қайтарилгани маълум қилинди

30.11.20232 273

Ўзбекистонда 10 ойда хорижга ишлашга кетиб, қийин аҳволда қолган 443 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Ҳудудий бирлашма томонидан очиқ мулоқот ва жамоатчилик эшитуви тадбирлари ўтказилди

28.11.20232 394

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкилланди.

Ботулизм ва уни олдини олиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

24.11.20232 051

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан «Ботулизм ва бошқа овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш мумкин

23.11.20232 353

Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади. Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади. Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тақдим этилади.

Ўзбекистонда эмлаш дастурини яхшилаш учун 3,2 млн долларлик жиҳозлар топширилди

20.11.20232 052

UNICEF ва Вакцина альянси Гави Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига 3,2 миллион доллардан ортиқ қийматга эга беғараз ёрдам кўрсатилишини эълон қилди. Бу ҳақда UNICEF матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилди

14.11.20232 346

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фарғона ИЭС касаба уюшма қўмитаси медиа тадбир ўтказди

08.11.20232 376

Бугун Фарғона иссиқлик электр станциясида корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкилланган медиа тадбир ҳам ана шу санага бағишланиб, ундан кўзланган асосий мақсад корхонада меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилишдан иборат бўлди.

Истеъмолчилар фойдасига салкам 1,5 миллиард сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди

01.11.20232 484

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди

31.10.20232 232

Бугунги кунда Фарғона вилояти жаҳоннинг 77 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Шундан энг юқори улуш Россия Федерациясида 400,9 млн. АҚШ доллари, шунингдек Хитой Халқ Республикаси билан 348,8 млн., Қозоғистон билан 168,4 млн., Туркия билан 70,1 млн., Қирғиз Республикаси билан 85,0 млн., Афғонистон билан 35,0 млн. ва Тожикистон билан 31,4 млн. АҚШ доллари миқдорида ташқи савдо айланмаси қайд этилган.

Вилоят судларининг 9 ойлик фаолияти таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

28.10.20232 370

Фарғона вилоят судларининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунлари юзасидан журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида матбуот ва ахборот йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳам иштирок этдилар.

Фарғона вилоятидаги таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай бормоқда?

06.10.20232 603

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўтказилган тадбирда тизимдаги таълим ташкилотларини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчилик вакилларига ахборот бериб ўтилди.

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази долзарб мавзуда тадбир ўтказди

27.09.20232 947

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкилланди.

1 9 10 11 12 13 51