Андижон ва Хоразм вилояти, шунингдек, Тошкент шаҳрида тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси статисти Б.Х. фуқаро Т.З.ни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ҳамда фуқаро Т.Ю.ни вилоят тиббиёт муассасаларидан бирига ишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 800 доллардан жами 1 600 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.