Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги ВМҚ-110-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

  • биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;

  • иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.03.2024 йилдан кучга кирди.