Истеъмол савати ва истеъмол минимуми тушунчалари нималарни англатади?
Бугун мутахассисимиз Ўзбекистонда истеъмол савати қандай шакллангани ҳақида гапириб беради.
Бугун мутахассисимиз Ўзбекистонда истеъмол савати қандай шакллангани ҳақида гапириб беради.
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг очилиши кимлардир учун янги умидлар, янги тажрибалар олиб келган бўлса, айрим фермерлар учун янги имкониятлар эшикларини очиб берди.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ Фарғона филиалида «Бозор иқтисодиётида суғуртанинг тутган ўрни ва аҳамияти» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар соҳага оид қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш ва соҳада жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ушбу жараёнда ННТларнинг тутган ўрни ва роли, уларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 декабрга қадар ўрнатиладиган ушбу кичик станциялар Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади.
Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.
Январь ойида Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга тўхтатилганди. Кейинчалик 15 мартдан бошлаб нарх барқарорлашгани сабабли бу маҳсулот экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Шундан сўнг маҳсулот рекорд ҳажмда ташқи бозорларга етказиб берилди, дея хабар бермоқда Eastfruit интернет-нашри.
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сойгузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи истеъмолчи Х.И.нинг харид қилинган мобил қурилмада бир неча бор носозлик юзага келганлиги, лекин сотувчи томонидан унинг қонуний талабларини бажариш ишлари пайсалга солинаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Элмира Мусаева — Ўзбекистон фарзанди. Фарғона туманида туғилиб ўсган. Ўз даврида мактабининг намунали ўқувчиси, ҳамширалик сирларини эгаллаш жараёнида ўқиётган билим юртининг илғор талабаси. Республика кўрик танловлари ғолиби. Лекин ризқи қўшни Қирғизистонга сочилган экан, Водилдан Қадамжойга келин бўлиб тушган. Икки юрт ўртасидаги тинчлик, дўстлик, яхши ҳамкорлик, борди-келди давом этар экан, у каби аёлларнинг ҳиссалари, оддий кўз илғамас меҳнатлари бунда мужассам!
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Фарғона тумани «Саноат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.А.нинг харид қилинган музлатгич бир неча маротаба бузилиб, носоз ҳолга келиб қолаётганлиги борасидаги ёзма мурожаатини ўргандилар.
Президентнинг 03.07.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистонда олий таълим дастурлари етакчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида қайта кўриб чиқилади.
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Янгиқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи У.Т.нинг харид қилинган шифер маҳсулотини сифатсиз чиққанлиги юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.
Фарғона, Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар ёқиб юборилди.
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шу туманда истиқомат қилувчи С.Х.нинг Бош прокуратура ишонч телефонига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фарғона вилояти Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 14 июнь куни ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат харидини унда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани сабабли бекор қилди.
“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририятининг “Медиа-патрул” лойиҳаси ташаббускорлари май ойида Қўқон шаҳри ҳамда Данғара туманларида тадбирлар ўтказганлиги тўғрисида хабар берган эдик. “Медиа-патрул”чилар июнь ойида вилоятимизнинг Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида ҳам бўлдилар.
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Ёзёвон тумани Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С. Қ.нинг қилган мурожаати айнан кафолат муддатида аниқланган нуқсонни бепул бартараф этиб берилишини ёки бўлмаса товарни алмаштирилиши юзасидан сотувчига қўйган талабининг бажарилмаганлиги хусусидадир.
Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони қабул қилинди.