“Медиа-патрул” май ойида вилоятнинг яна иккита ҳудудида ўз тадбирларини ўтказди

30.05.20234 305

“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасининг 5 ойлик фаолияти давомида у вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Бувайда, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Қува туманларига тарғибот тадбирлари билан ташриф буюрганлиги ҳамда юқоридаги ҳудудларда истиқомат қилувчи 368 нафар аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказилганлиги тўғрисида хабарлар берган эдик. Лойиҳа жорий йилнинг май ойидан яна фаолиятини давом эттириб, Данғара тумани ҳамда Қўқон шаҳридаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотларнинг ишчи-ходимлари билан учрашди.

Иш таклиф қилиш билан боғлиқ фирибгарликлар кўпаймоқда: соҳа мутахассислари муаммо ҳақида ўз муносабатларини билдирди

29.05.20232 282

Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқларда тўлиқсиз иш вақти ёки масофадан даромад олиш тўғрисидаги таклифлар тобора кўпроқ учрай бошлади. Бу ажабланарли эмас, албатта. Ахир, ижтимоий тармоқлар орқали одамлар кўпинча уйда қолиб ҳам муносиб даромад топишга муваффақ бўлишмоқда. Иш излаш чоғида фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун нима қилиш керак?

Жинсий қуллик муаммоларни ҳал қилишнинг калитими?

23.05.20232 258

Беташвиш ҳаёт, осон даромад ҳақидаги ваъдаларга алданган қиз уч ой давомида жинсий зўравонликда қулликда сақланган. Шу каби даҳшатли қисмат йирик халқаро одам савдоси билан шуғулланувчилар ўлжасига айланган юртдошларимиз бошига ҳар йили тушиб келмоқда.

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги нишонланади

22.05.20231 759

Президентнинг 12.05.2023 йилдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармони қабул қилинди.

Фуқароларнинг банк карталаридан фирибгарлик йўли билан пул ечиб олган шахслар ушланди

19.05.20232 099

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ўзини Сlick тўлов тизимининг хавфсизлик хизмати ходимлари сифатида таништириб, фуқароларнинг банк карталаридан пул ечиб олган бир неча шахсни аниқлади.

Олий таълим даргоҳида Федерациянинг халқаро алоқалари ва бу борада эришилаётган натижалар мавзусига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

18.05.20231 828

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона Давлат Университетининг Иқтисодиёт факультети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳалқаро алоқалари ва бу борада эришилаётган натижалар» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Олдиндан тўловда ишлайдиган ҳисоблагичнинг фаол ҳолатдалигини ўзи абонентда қарз йўқлигини исботи эмасми?

15.05.20231 710

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўштепа тумани Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро А.Р.нинг истеъмол қилинган табиий газ учун асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига қилган электрон мурожаати ҳудудий тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди.

2 миллион сўмга қарздорлиги даъво қилинган истеъмолчи аслида ҳақдор бўлиб чиқди

05.05.20232 116

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини, Нурафшон кўчасида яшовчи М.Ғ.нинг Федерацияга табиий газ таъминотига боғлиқ масалаларда юзага келаётган муаммо борасидаги ёзма мурожаати ўрганилди.

Нуқсонли мебел жамланмаси мақбул сифатлисига алмаштириб берилди

02.05.20232 319

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.И.нинг харид қилинган мебел жамланмаси нуқсонли чиққанлиги масаласидаги ёзма мурожаати ўрганилди.