Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Йўловчиларни ташиш мақсадида 18 ва 25 май кунлари 60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар қилди.

Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:

  • 60-сонли Тошкент-Андижон йўналиши: Тошкент 07:55 — Андижон 13:56.

  • 59-сонли Андижон-Тошкент йўналиши: Андижон 15:55 — Тошкент 21:45

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.