Туғилишни қайд этиш гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилди

27.12.20192 544

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистонда қарздорларнинг четга чиқишини чекловчи янги тартиб тасдиқланди

26.12.20192 497

1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қандай тиббий ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши керак?

24.12.20192 142

30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

23.12.20192 021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлган сайловлар натижасини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов эълон қилди​. 

The Economist: Ўзбекистон – 2019 йилда энг жадал ривожланишга эришган мамлакат

20.12.20193 263

Британиянинг “The Economist” нашри анъанавий тарзда ҳар йили демократия соҳасида энг катта ютуқларга эришган давлатни “Йил мамлакати” деб эълон қилади. Бу сафар бундай номга Ўзбекистон муносиб деб топилди. 

АҚШ туҳмат учун қамоқ жазосининг бекор қилинишини олқишлади

18.12.20191 940

АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бюроси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони бекор қилиш ҳақидаги кўрсатмасини олқишлади.

Президент журналистларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга топшириқ берди

17.12.20192 438

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган қарор имзолади, дея маълум қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида.

Халқ таълими вазирлиги мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтишни қўллаб-қувватламади

13.12.20192 260

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ёшлар туризмини қўллаб-қувватлайди, бироқ туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан эмас. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабарида сўз боради.

Муддатидан олдин овоз бериш 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади

12.12.20192 077

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда муддатидан олдин овоз бериш 12 декабрь куни соат 9:00 да бошланди ва 18 декабрь куни соат 18:00 да якунланади.

30 кунгача муддатга келган чет элликларни рўйхатга олишни бекор қилиш режалаштирилмоқда

10.12.20192 040

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 июлидан визали ёки визасиз режим асосида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда Ўзбекистонда бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ

08.12.20192 194

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўрганиш ишлари натижасида истеъмолчи ҳуқуқи тикланди

06.12.20192 300

Данғара тумани Чинобод қишлоғида яшовчи Қ.Исақов Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилганидан сўнг, мурожаат тегишлилиги бўйича Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Сувоқова” ДУК туман филиали мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш керак? ВИДЕО

05.12.20192 702

Дазмол, телевизор, музлатгич сотиб оляпсизми, фойдаланиш жараёнида муаммолардан ҳоли бўлишни истайсизми? Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш керак? Бизнинг видеоматериалимизда истеъмолчилар учун муҳим ахборот!

Намунавий уй-жойлар учун ипотека шартлари ўзгарди. Ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди

04.12.20192 216

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитларини бериш шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар қилди.

1 2