Газ ҳисоблагичда юзага келган нуқсон мутахассислар томонидан бартараф қилиб берилди

04.11.20241 901

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Ат-Термизий» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Т.нинг табиий газ тармоғидан огоҳлантиришсиз узиб қўйилгани ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Кафолат муддати даврида носоз чиққан чангютгич таъмирлатиб берилди

30.10.20241 917

Истеъмолчи Т.Ш. Тошлоқ туман марказидаги “Техномарт” МЧЖга қарашли кредит савдо марказидан шу йилнинг май ойида қийматини бўлиб тўлаш шарти билан шартнома нархи 3 600 000 сўм бўлган “SAMSUNG” маркали чангютгични харид қилади. Чангютгич бир оз муддат ишлаганидан сўнг носоз ҳолатга келиб қолган.

Кир ювиш машинасидаги нуқсон бартараф қилиниб истеъмолчига соз ҳолатда топширилди

25.10.20241 874

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Тўғонбоши» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.М.нинг 5 000 000 сўмга харид қилган кир ювиш машинасида кафолат муддати ичида нуқсон келиб чиққанлиги ва сервис маркази томонидан мазкур нуқсонни бартараф этиб бериш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Нуқсонли чиққан скутер бошқасига алмаштирилди

22.10.20241 825

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Полосон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.А.нинг 5 421 000 сўмга харид қилинган скутернинг ишлаш самарадорлиги сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан ваъда қилинган даражада чиқмаганлиги ва уни сифатлисига алмаштиришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Нореал қарздорлик бартараф қилинадиган бўлди

17.10.20242 037

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.У.нинг ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчидаги қарздорлик дастурий таъминот тизими ўзгариши жараёнида юзага келгани ва унинг асоссизлиги маълум бўлди

14.10.20241 897

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Хонқиз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.Б.нинг электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, масалага ойдинлик киритиб берилиши юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг 47 миллион сўмдан ортиқроқ пул маблағи қайтариб олинди

05.10.20242 008

Тошлоқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Д.нинг қурилиш компанияси ишларни чўзиб юбориши натижасида уй харид қилишдан воз кечганлиги ва компания унга қайтариши лозим бўлган пул суммасини қайтариб бериш ишларини пайсалга солиб келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Салкам олти миллион сўмга харид қилинган телевизорда кафолат муддати ичида нуқсон чиқди

30.09.20242 028

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Осиё кўчасида яшовчи Ф.Р.нинг Uzum market онлайн платформаси орқали 5 588 700 сўмга харид қилинган TCL-50 4K русумли телевизорда кафолат муддати ичида нуқсонлар аниқлангани ва сервис марказига топширилгач ҳам нуқсонлар бартараф этилмагани ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

Нуқсони мавжудлиги эътироф қилинган телефон аппарати бошқасига алмаштирилди

23.09.20242 035

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Янгибоғ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.А.нинг муддатли тўлов шартлари асосида, 2 520 000 сўмга сотиб олинган телефонда нуқсон аниқлангани ва бу борада сотувчига қилган мурожаати ижобий ечим топмай келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Совутгичда кафолат муддати ичида юзага келган нуқсон сотувчи томонидан бепул бартараф этиб берилди

17.09.20242 020

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Эскиараб» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.З.нинг 3 млн 700 минг сўмга харид қилинган совутгични нуқсонли чиққанлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Бир товарга иккита шартнома расмийлаштирилиб юборилиши оқибатида истеъмолчига етказилган зарар қопланди

12.09.20242 184

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Хўжа Порсо» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М. М.нинг онлайн савдо воситасида товар сотиб олиши жараёнида ундан бир товар учун икки марта маблағ олингани ва ортиқча олинган маблағни қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Уч ярим миллион сўмга харид қилинган телевизорда аниқланган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

05.09.20242 040

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.А.нинг бундан 6 ой аввал харид қилинган телевизорнинг экранида нуқсон кузатилгач, бу борада сотувчига қилган мурожаати 10 кундан буён ҳал қилинмасдан келинаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиялари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

СМС хабарнома тарзида келган қарздорлик суммаси асоссиз бўлиб чиқди

30.08.20242 080

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ҳаётобод кўчасида яшовчи Ш.Т.нинг электр таъминоти корхонаси томонидан хонадонига асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Газ идораси истеъмолчига бир миллион сўм маънавий зарар тўлайдиган бўлди

23.08.20242 018

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчи Ш.Т.нинг манфаатини кўзлаб, унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилди.

Носоз маиший техника учун амалга оширилган тўлов қайтариб олиб берилди

12.08.20242 065

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи М. Т. нинг 1 500 000 сўмга сотиб олган ярим автомат кир ювиш машинаси нуқсонли чиққанлиги, уни мақбул сифатдагисига алмаштириш ёки пулини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ва уларда кўтарилган масалалар муҳокама қилинди

09.08.20241 827

Ҳудудий бирлашма медиа тадбирлари режаси асосида ташкилланган ушбу тадбир Фарғона туманининг «Ёрдон» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла масъуллари ва фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.

Зарур техник қисмсиз етказиб берилган товардаги камчилик тўғриланди

05.08.20242 073

Қўқон шаҳар истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С. Н.нинг 12 650 000 сўмга харид қилинган скутер истеъмолчига орқани кўрсатувчи ён ойнасисиз етказиб берилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

1 2 3 4 5 20