Мобил қурилмада юзага келган нуқсонни бартараф этиш учун қилинган ҳаражат қоплаб берилди

04.02.20251 961

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманилик Б.М.нинг электрон тижорат воситасида 1 692 000 сўмга сотиб олинган Samsung S9 русумли телефон аппаратида IMEI билан боғлиқ муаммо келиб чиққанлиги ва уни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг ишонч телефонига қилган мурожаати ижобий ечим топди

29.01.20251 908

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона туманида яшовчи Х.С.нинг буюм бозори ҳудудидаги дўкондан 2 500 000 сўмга сотиб олган эҳтиёт қисмларини сифатсиз чиққанлиги сабабидан уларни сотувчига қайтариб, пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Узоқ муддат фойдаланиладиган товарга кафолат муддати белгиланмаган бўлса-да, истеъмолчи қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқара олади

22.01.20251 932

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Конизар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи К.И.нинг 1 000 000 сўмга сотиб олинган мобил телефон аппаратини ҳеч қанча ишлатилмасдан ишдан чиққанлиги ва унинг ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан сотувчига қўйган қонуний талаблари бажарилмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Нуқсонлари мавжудлиги даъво қилинган музлатгич мақбул сифатдагисига алмаштириб берилди

19.01.20251 799

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Муқимий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи М.Ж.нинг 10 800 000 сўмга харид қилинган музлатгичнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни сифатлисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Брифинг: 2024 йилда истеъмолчилар келиб тушган мурожаатлар таҳлили

15.01.20251 766

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан ўтган 2024 йилда истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.

Автомобил учун харид қилинган эҳтиёт қисмлари алмаштирилди

13.01.20251 796

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг А.Тўқай кўчасида яшовчи Д.Ю.нинг шахсий автомобили учун 2 600 000 сўмга харид қилган эҳтиёт қисмларининг автомашинасига техник жихатдан мос келмагани хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Ҳар хил «акция»ларга қизиқиб чув тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни унутманг

08.01.20251 966

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.А.нинг ўғли Д.А.га иш жойида ўтказилган қандайдир «акция»да унга яхши тушунтирмасдан 2 454 000 сўмга муддатли тўлов шартларида товарлар расмийлаштирилганлиги, ушбу товарларни сотувчига қайтарилиши ва шартнома бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Салкам 24 миллион сўмлик қарздорлик истеъмолчи зиммасидан соқит қилинадиган бўлди

03.01.20251 745

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Ал–Фарғоний кўчасида яшовчи М.М.нинг хонадонига истеъмол қилинган электр энергияси тўловлари бўйича 23 900 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ҳолатга ойдинлик киритилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Тарғибот тадбирлари доирасида фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ҳал этиб борилмоқда

27.12.20241 612

Тадбирлар доирасида истеъмолчилик соҳасига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар, шунингдек уларнинг соҳага оид муаммолари, ариза, шикоят ва таклифлари ҳам тингланиб, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиниб, улар бўйича ўрганиш ишлари ҳам олиб борилди.

Сифатсиз чиққан ун маҳсулотининг пули қайтариб олинди

25.12.20241 864

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Юқори Қўрғонча» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи туман марказида жойлашган савдо дўконидан сотиб олган импорт ун маҳсулотининг сифатсиз чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Совутгичда юзага келган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

19.12.20241 948

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Қўштегирмон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Н.нинг 5 100 000 сўмга харид қилинган совутгич (холодилник)ни нуқсонли чиққанлиги ва сотувчи томонидан ундаги нуқсонларни бартараф этиб бериш чоралари кўрилмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Амалга оширилган тўловларни ўз вақтида базага киритилмаганлиги қарздорлик келиб чиқишга сабаб бўлган

13.12.20241 983

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Жўрак» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ж.нинг ўтган йилда ўзи томонидан амалга оширилган, жами суммаси 300 000 сўм бўлган, 2 та тўловни ичимлик суви таъминоти корхонасидаги шахсий ҳисоб рақамига тушмаганлиги оқибатида бугунги кунда унинг хонадонига нисбатан қарздорлик келиб чиқаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Нуқсони мавжудлиги даъво қилинган мебеллар тўплами алмаштирилди

05.12.20241 908

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Навоий кўчасида яшовчи Б.С.нинг буюм бозори ҳудудидан 10 350 000 сўмга сотиб олинган мебеллар тўпламининг нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг бир миллион сўм пул маблағи ўзига қайтарилди

29.11.20241 993

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида истеъмолчи Ғ.М.нинг Paynet шохобчаси ёрдамида ўтказилган 1 000 000 сўм пулни расмийлаштиришда адашишга йўл қўйилганлиги ва мазкур маблағни қайтарилиши билан боғлиқ муаммо юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриб олиш жавобгарликка сабаб бўлади

28.11.20242 020

Кадастр агентлиги тизимида ер назорати борасидаги мониторинг ишлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Ҳудудларда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний қурилмалар қуриб олиниши ҳолатлари аниқланмоқда.

Истеъмолчининг қонуний талаби қаноатлантирилди

26.11.20242 043

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Тўраобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи О.Ў.нинг шу йил август ойида туман марказидаги савдо дўконларининг биридан 1 300 000 сўмга харид қилинган телефоннинг нуқсонли чиққанлиги ва уни мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Тиббиёт ходимига сотилган нуқсонли товар сотувчига қайтарилди

20.11.20241 385

Тиббиёт муассасаларидан бирида меҳнат фаолият олиб борувчи Х.М.нинг 3 600 000 сўмга сотиб олинган кир ювиш машинаси нуқсонли чиққанлиги ва уни амалдаги қонунчилик асосида мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Шартнома бекор қилиниб, тўланган пул суммаси қайтариб олинди

14.11.20241 836

Товар хонадонга олиб келингач, унинг аккумулятор қисмида дефект мавжудлиги, камига шартномада бўлиб тўланиши лозим бўлган сумма оғзаки келишув давомида келишилганидан кўра кўпроқ ёзиб юборилгани маълум бўлади.

Нуқсонли маиший техника бепул таъмирланиб истеъмолчига соз ҳолатда топширилди

08.11.20241 797

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи З.С.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган кир ювиш машинасида аниқланган нуқсонни сотувчи томонидан бартараф қилиб берилиши чоралари кўрилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

1 2 3 4 20