«Тошшаҳартрансхизмат» ходимасини ҳақорат қилган Damas ҳайдовчиси уч кун муддатга маъмурий қамоққа олинди
Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман суди «Тошшаҳартрансхизмат» ходимасини ҳақорат қилган Damas ҳайдовчиси Хусниддин Х.ни уч кун муддатга маъмурий қамоққа ҳукм қилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
