
Газ ҳисоблагичингиз эски экан деган важ билан тармоқдан узиб қўйилиши ҳолати бартараф қилинди
Кўпчилик табиий газ истеъмолчиларидан газ ҳисоблагич ускунаси кимнинг ҳисобидан ўрнатилади, деган мамзундаги саволлар келиб туради. Бу каби саволларга эса, Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»дан жавоб топиш мумкин.