
Ўзбекистонда маълумотномаларни ДХМ ва ЯИДXП орқали беришга оид регламент тасдиқланди
“Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
“Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан «Ботулизм ва бошқа овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади. Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади. Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тақдим этилади.
Президент фармони билан энди мактаблар олдида ҳам радарлар ўрнатилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида хабар берилди.
UNICEF ва Вакцина альянси Гави Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига 3,2 миллион доллардан ортиқ қийматга эга беғараз ёрдам кўрсатилишини эълон қилди. Бу ҳақда UNICEF матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг 15.11.2023 йилдаги «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Бугун Фарғона иссиқлик электр станциясида корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкилланган медиа тадбир ҳам ана шу санага бағишланиб, ундан кўзланган асосий мақсад корхонада меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилишдан иборат бўлди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугунги кунда Фарғона вилояти жаҳоннинг 77 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Шундан энг юқори улуш Россия Федерациясида 400,9 млн. АҚШ доллари, шунингдек Хитой Халқ Республикаси билан 348,8 млн., Қозоғистон билан 168,4 млн., Туркия билан 70,1 млн., Қирғиз Республикаси билан 85,0 млн., Афғонистон билан 35,0 млн. ва Тожикистон билан 31,4 млн. АҚШ доллари миқдорида ташқи савдо айланмаси қайд этилган.
Фарғона вилоят судларининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунлари юзасидан журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида матбуот ва ахборот йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳам иштирок этдилар.
«Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 йилдаги “Яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнини бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 514 -сон қарори қабул қилинди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўтказилган тадбирда тизимдаги таълим ташкилотларини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчилик вакилларига ахборот бериб ўтилди.
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкилланди.
Очиқ мулоқот доирасида иштирокчиларнинг кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.
“Ўзбекистон – 2030 стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўқув йили бошида ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати ва таълимга боғлиқ томонларни халқаро мажбуриятларни бажаришга, барча болалар, жумладан, ногиронли бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда сифатли таълимдан фойдаланиш учун тенг имконият, ҳуқуқ ва эркинликлар бўлишини кафолатлашга чақирди.