“Фарғона” божхона пости собиқ бошлиғи 18 йилдан сўнг оқланди
“Фарғона” божхона пости бошлиғи лавозимида хизмат қилган собиқ божхона ходими А.Ашуров суд ҳукми билан оқланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
“Фарғона” божхона пости бошлиғи лавозимида хизмат қилган собиқ божхона ходими А.Ашуров суд ҳукми билан оқланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М. Тухватуллинанинг тумандаги савдо марказидан харид қилган музлаткич сифатсиз чиққанлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда асосий эътибор барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, мамлакатимиз Конституцияси ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқлари устиворлиги таъминлаб берилганлиги, ушбу ҳолат халқаро ҳуқуқ нормаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар талабларига тўлақонли мос келишига қаратилди.
Ҳужжати йўқ уйларга кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин, ҳудудларда ерларни эгаллаб, тезкорлик билан қурилиш қилаётганлар учраши мумкин. Мазкур уй-жойларга ҳам эгалик ҳуқуқи ва кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими?
Ўзбекистонда 10 ойда хорижга ишлашга кетиб, қийин аҳволда қолган 443 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкилланди.
“Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан «Ботулизм ва бошқа овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади. Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади. Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тақдим этилади.
Президент фармони билан энди мактаблар олдида ҳам радарлар ўрнатилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида хабар берилди.
UNICEF ва Вакцина альянси Гави Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига 3,2 миллион доллардан ортиқ қийматга эга беғараз ёрдам кўрсатилишини эълон қилди. Бу ҳақда UNICEF матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг 15.11.2023 йилдаги «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Бугун Фарғона иссиқлик электр станциясида корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкилланган медиа тадбир ҳам ана шу санага бағишланиб, ундан кўзланган асосий мақсад корхонада меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилишдан иборат бўлди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугунги кунда Фарғона вилояти жаҳоннинг 77 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Шундан энг юқори улуш Россия Федерациясида 400,9 млн. АҚШ доллари, шунингдек Хитой Халқ Республикаси билан 348,8 млн., Қозоғистон билан 168,4 млн., Туркия билан 70,1 млн., Қирғиз Республикаси билан 85,0 млн., Афғонистон билан 35,0 млн. ва Тожикистон билан 31,4 млн. АҚШ доллари миқдорида ташқи савдо айланмаси қайд этилган.
Фарғона вилоят судларининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунлари юзасидан журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида матбуот ва ахборот йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳам иштирок этдилар.
«Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.