2024-йил 8-ноябрь кунидан хатлов ишлари бошланади

Қонунга мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк обектларини аниқлаш мақсадида 2024-2025-йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди. Фуқаролар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.