Қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди

08.08.20231 971

Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан Фарғона вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси мутасаддилари иштирокида «2022 йил ва 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида вилоят ҳудудида қуриб фойдаланишга топширилган (қурилаётган) бино (уй-жой, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа объект)ларда қурилиш нормалари ва талабларига амал қилинмоқдами?» мавзусидаги жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Ўзбекистонга 6 ой давомида 3,1 млн сайёҳ келди

07.08.20232 014

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич салкам 1,9 млн нафарни ташкил этганди.

ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

28.07.20232 107

Мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади, дейилади ЮНEСКО ҳисоботида. Дунёнинг ҳар тўртинчи давлатида мактабларда смартфонлар аллақачон тақиқланган.

Фарғонада таълим тизимига оид масалаларда жамоатчилик эшитуви ўтказилди

18.07.20231 889

Тадбирда сўз олганлар соҳага оид қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш ва соҳада жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ушбу жараёнда ННТларнинг тутган ўрни ва роли, уларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.

Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун кичик станциялар ўрнатилади

17.07.20232 003

Қайд этилишича, 2023 йил 1 декабрга қадар ўрнатиладиган ушбу кичик станциялар Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади. 

Экспортга қўйилган чеклов бекор қилингач, Ўзбекистон четга рекорд даражада кўп пиёз юборди

13.07.20232 248

Январь ойида Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга тўхтатилганди. Кейинчалик 15 мартдан бошлаб нарх барқарорлашгани сабабли бу маҳсулот экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Шундан сўнг маҳсулот рекорд ҳажмда ташқи бозорларга етказиб берилди, дея хабар бермоқда Eastfruit интернет-нашри.

Олий таълим соҳасида маъмурий ислоҳотлар амалга оширилади

06.07.20232 138

Президентнинг 03.07.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистонда олий таълим дастурлари етакчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида қайта кўриб чиқилади.

Тошкентда ДУК ходими тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди

03.07.20232 213

Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.

Олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

29.06.20232 504

Фарғона, Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Ёзёвонда 1 млрд сўмлик давлат хариди жараёнда қатнашган 2 та корхонанинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани учун бекор қилинди

22.06.20232 301

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фарғона вилояти Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 14 июнь куни ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат харидини унда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани сабабли бекор қилди.

Экология нормаларини бузганлик учун жарималар оширилади

16.06.20231 772

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони қабул қилинди.

Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси брифинг ўтказди

15.06.20231 968

Брифингда вилоятдаги ННТлар вакиллари, тизим ходимлари ва ОАВлар вакилларига «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари жамиятлари федерациясининг Фарғона вилоятидаги ҳудудий тузилмаларини адлия бошқармасида ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар» бўйича ахборот бериб ўтилди.

Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи вилоятнинг иккита туманида истеъмолчилар манфаатини кўзлаб ўрганишлар ўтказди

13.06.20231 916

Ишчи гуруҳи, танлама асосда, Тошлоқ тумани ҳудудида 37 та савдо дўконларида, Бағдод тумани ҳудудида эса 17 та савдо дўконларида ўрганишлар ўтказди. Ўрганишларда мазкур икки ҳудуддаги савдо дўконларида амалдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддаси олтинчи қисмида кўрсатиб ўтилган қонунбузилиши ҳолатлари қайд этилди.

Аёллар фаровонлигига эришиш юрт келажагини белгилаб беради

12.06.20232 108

2023-2024 йиллар давомида Фарғона вилоятида Республика оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган бўлиб, унинг молиявий асосини Жаҳон банки ҳамда Япония ижтимоий тараққиёт жамғармасининг молиявий кўмаги ташкил этади.

1 6 7 8 9 10 46