2024 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолисининг 15 миллион 89 минг нафари (41 фоиз) иқтисодий фаол, яъни меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати маълум қилинди.
Иш билан банд аҳолининг 14 миллион 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.
Хусусан:
расмий секторда – 6,8 миллион (48 фоиз);
норасмий секторда – 5,5 миллион (38,8 фоиз);
хорижда ишлаётганлар – 1,9 миллион (13,6 фоиз).
Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 минг 24 минг нафар бўлган).
Вазирлик ахборотига кўра, меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.