Бир хил мазмундаги 33 мурожаат ортидаги 32 млн сўм нореал қарздорлик

26.12.20222 328

Фарғона вилояти Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Гўзал, Тахтакўприк, Ўрабоши, Турк маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 33 нафар истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмоли бўйича ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб ёзган аризалари ўрганилди.

Вилоят статистика бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

26.12.20222 128

Жорий йилнинг 26-декабрь куни Фарғона вилояти статистика бошқармаси “Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси” бўлимининг “Фарғона вилояти жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳолатига ташқи савдо айланмаси” мавзусида вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, блогер ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади

16.12.20221 816

Президент айрим қонунларга ўзгартиш киритиш бўйича ҳужжат имзолади. Энди давлат ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади. Бунда аёллар ва эркаклар сони нисбати ўрганилади, тенгликни таъминлаш бўйича ҳолат баҳоланади. Шунингдек, қонунчиликка амал қилинган ҳолда янги таклифлар ишлаб чиқилади.

Фарғона вилояти аҳоли умумий даромадлари таркибида кичик тадбиркорликдан олинган даромадлар улуши

09.12.20222 191

2022 йилнинг январь-сентабрь ойлари дастлабки маълумотларига кўра, Фарғона вилояти аҳоли умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши 56,3 % ни ташкил этди.

КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

07.12.20222 484

Конституциямизнинг барқарорлиги, унинг энг муҳим принциплари ва  нормаларини ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тўғри англаб олмоғи зарур. Чунки у маънавий – маданий эҳтиёжларни, ватанпарварлик туйғуларини, таъбир жоиз бўлса, халқнинг виждони ва диёнатини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, биз учун муқаддасдир.

Ҳукуматнинг Федерация фаолияти эътироф этилган қарори қабул қилинганига 20 йил тўлди

01.12.20222 332

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан АОКА директори ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона давлат университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкилланди.

Тошкентда 55 нафар фуқарони хорижга сотиб юборган корхона раҳбари 8 йилга қамалди

01.12.20222 535

Тошкентда хусусий бандлик фирмаси 100 га яқин фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда бериб, алдов йўли билан уларнинг 55 нафарини сотиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди корхона раҳбарига 8 йил 1 ой, қолган 2 нафар ходимга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Қурилиш соҳасига жамоатчилик назорати жорий этилади

24.11.20222 471

Президентнинг 17.11.2022 йилдаги “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-425-сон қарори қабул қилинди.

Корхонада коррупция иллатига қарши кураш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда

22.11.20222 876

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида ҳам мамлакатимизнинг бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида 15 та меъёрий ҳужжатлар тайёрланиб, корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган ҳамда корхонанинг расмий веб сайтига ҳам жойлаштирилган.

ФАРҒОНА ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР МАРКАЗИ 2022-2023 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ШАЙ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛДИ

15.11.20222 257

Фарғона ИЭМ 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга оширди ҳамда марказ мавсумга шай ҳолатга келтирилди.  

Марказий Осиёнинг учта мамлакати журналистлари иштирокида «World2you» лойиҳасининг Mediacamp қисми бўлиб ўтди

11.11.20222 265

Қозоғистонинг Олмаота шаҳрида World2you лойиҳаси доирасида Media Camp ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистондан 30 нафар журналистлар иштирок этдилар.

Ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлиги билан вилоятимизнинг ОАВ вакиллари яқиндан танишиб чиқдилар

10.11.20222 387

“Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш билан боғлиқ корхонадаги ислоҳотлар, янги маҳсулот турлари, экспорт ва импорт масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Информатика фани ўқитувчиси халқаро илмий-амалий кўрик-танловда ғолиб бўлди

10.11.20221 814

«Илм-фан фидокори» Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловида Фарғона шаҳридаги 40-ихтисослаштирилган ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Зулфияхон Қодирова тақдирланди.

Давлат хизматчиларига 1,5 млн сўмдан қиммат совға олиш тақиқланиши мумкин

08.11.20222 467

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

1 13 14 15 16 17 50