
Фарғона ҳайвонот боғи санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда иш фаолияти олиб бормоқда
Ҳайвонот боғи ҳудудида аттракционлар, кўнгилочар жойлар ва тез овқатланиш нуқталари фаолияти тақиқланади.
Ҳайвонот боғи ҳудудида аттракционлар, кўнгилочар жойлар ва тез овқатланиш нуқталари фаолияти тақиқланади.
18 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши ва Андижон шаҳрига темир йўл қатнови қайта йўлга қўйилади.
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан қарор қабул қилди.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат бўлган ушбу кўчма савдо хизмати биринчи навбатда кўп қаватли уйлар жойлашган МФЙларда ташкил этилди.
Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида коронавируснинг аҳоли орасида кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида тиббиёт ниқоблари ва халатларини ишлаб чиқариш ҳажми кунига 5 миллион донага етказиш бўйича бир қатор топшириқлар берилганди.
27 март соат 10.00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилди.
Ички ишлар вазирлиги фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказиш кераклиги айтиб жиноят содир этиши мумкин бўлган кутилмаган «дезинфектор»ларни уйга киритмасликка чақирмоқда.
Барчангизга маълум ҳукуматимиз томонидан коронавирус хавфи сабабли Республикамизда карантин эълон қилинди. Мазкур ҳолатда фуқароларимиздан саросимага тушмасдан, тиббиёт ходимлари томонидан берилган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш чораларини кўришларини сўраймиз.
2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади. Мазкур тартиб Президент томонидан имзоланган 2020 йил учун Давлат дастурида кўзда тутилган.
«Ўзбекистон почтаси» АЖ янги коронавирус тарқалиши туфайли Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш бир мунча узоқ муддат талаб этилаётгани ҳақида маълум қилди.
2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди, деб хабар бермоқда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Марказий банкнинг қайд этишича, бу тўлов инфратузилмасини ривожлантириш харажатларининг бир қисмини қоплаш имкониятини беради.
2019 йил давомида тузилган шартномалар таҳлили шуни кўрсатдики, кўп ҳолларда уларга хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларини чеклайдиган шартлар киритилади. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Адлия вазирлиги февраль ойида республика бўйлаб ходимларнинг ойлик иш ҳақи юзасидан мурожаатларини онлайн-қабул қилишни бошлаяпти.
15 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
10 январь куни «Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20 сентябрь куни архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш, қоғоз шаклидаги, кино, фото ва фоно ҳужжатларини рақамлаштиришни янада жадаллаштиришга қаратилган фармонни имзолади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.