Кадастр паспортини бериш тартиби ўзгартирилди

02.11.20202 725

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 02.09.2020 йилдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 535-сон қарорни қабул қилди.

Яқин икки йилда электр энергияси тарифлари оширилмайди

27.10.20202 220

Президент Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси нархини оширмасликни буюрган. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Улуғбек Мустафоев   “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Нотариусларга мурожаатларни қайд этиш тартиби ўзгартирилди

26.10.20202 137

Адлия вазирлиги томонидан “Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида” буйруқ чиқарилди.

Талабаларга контракт пулларини тўртга бўлиб тўлашга рухсат берилди

23.10.20202 074

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилганини маълум қилди.

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чеклов ўрнатди

08.10.20202 463

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чекловлар жорий этди. Мазкур қарор ижтимоий масофага амал қилиш, ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.

Энди суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига олиб кетилмайди

29.09.20202 404

Бугун, 29 сентябрь кунидан бошлаб “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

Мактабларда янги ўқув йили учун дарсликлар ижара пули белгиланди

24.09.20201 953

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови жорий қилинди.   

Валюталар контрабандаси муаммосини тадқиқ этиш бўйича илмий ёндашувлар ва қўлланиладиган таҳлил усуллари

10.09.20202 694

Таъкидлаш жоизки, тарихан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда таъриф ва нотариф тартибларни (хусусан, валютавий ва бошқа чекловларини) ўрнатиш орқали тартибга солиш бўйича икки хил, протекционизм ва эркин савдо каби ёндашувлар шаклланган. Ушбу жиҳатдан хорижий валюталар контрабандаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларини ҳимоя қилиш мақсадида умумий маънода 2 та илмий назарияга киради.

Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди

27.08.20202 189

Хизматлар сифатини ошириш, электрон харидлар операторлари ўртасида рақобатни ривожлантириш мақсадида янги оператор — «ХТ-Харид технологиялари» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди, дея хабар берди Молия вазирлиги матбуот хизмати.

1 13 14 15 16 17 19