Қўштепа туманилик Х.И. ўз яшаш маҳалласида «Темир дафтар»да туриши, бундай тоифадаги оилаларни кичик тадбиркорлик йўналишидаги фаолият турларига жалб қилиш орқали, уларнинг моддий аҳволини яхшилаш йўлида Ҳукумат томонидан яратилган имконият ва шароитлардан фойдаланган ҳолда тижорат банкидан ажратиладиган имтиёзли кредитни олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаати Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳамда «Агробанк»нинг туман филиали масъуллари иштирокида ўрганиб чиқилиши жараёнида фуқаронинг имтиёзли кредит олиш тўғрисидаги аризаси қондирилишига ҳамда унга дўппичилик йўналишида ўз бизнесини йўлга қўйиши учун 5 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишига эришилди.
– Мен 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига ўз муаммоим бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилгандим. Қўштепа туман жамияти ходимлари мурожаатимни тез муддатларда ҳал этиб беришди. Бу ташкилотга ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди мурожаат эгаси жамият раҳбари номига берган миннатдорчилик хатида.