Ўзбекистонга 10 ойда қанча фуқаро хорижда қийин аҳволда қолгани учун қайтарилгани маълум қилинди

30.11.20231 912

Ўзбекистонда 10 ойда хорижга ишлашга кетиб, қийин аҳволда қолган 443 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Ўлчами мос келмаган қишки кийим мос ўлчамдагисига алмаштирилди

29.11.20231 997

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Усмонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Қ.нинг ўзи учун харид қилган қишки кийим (куртка)ни ўлчами бироз келмагани, сотувчидан уни мос ўлчамдагисига алмаштириб ололмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Ҳудудий бирлашма томонидан очиқ мулоқот ва жамоатчилик эшитуви тадбирлари ўтказилди

28.11.20232 057

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкилланди.

Ботулизм ва уни олдини олиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

24.11.20231 714

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан «Ботулизм ва бошқа овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш мумкин

23.11.20231 991

Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади. Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади. Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тақдим этилади.

Ҳисоблагичи автоматлаштирилган тизимда ишлайдиган истеъмолчида катта миқдорда қарздорлик юзага келиши мумкинми?

22.11.20232 028

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Олимқул додҳоҳ кўчасида яшовчи С.Ф.нинг газ таъминоти тўловларида юзага келаётган асосланмаган қарздорликдан норози бўлиб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

Ўзбекистонда эмлаш дастурини яхшилаш учун 3,2 млн долларлик жиҳозлар топширилди

20.11.20231 714

UNICEF ва Вакцина альянси Гави Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига 3,2 миллион доллардан ортиқ қийматга эга беғараз ёрдам кўрсатилишини эълон қилди. Бу ҳақда UNICEF матбуот хизмати хабар берди.

Тўрт миллион сўмга харид қилинган телевизорда нуқсон чиққач у бошқасига алмаштирилди

16.11.20232 055

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Самарқанд» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Э.нинг тўрт миллион сўмга харид қилинган телевизор билан муаммолар юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилди

14.11.20231 965

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Истеъмолчининг қонуний талаби ижроси таъминланди

13.11.20231 750

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тошлоқ тумани «Турват» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи И. У.дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда фуқаро Марғилон шаҳри «Ипакчи буюм бозори»даги дўконлардан биридан харид қилинган қишки кийим мақбул сифатда эмаслиги маълум бўлгач бу борада сотувчига қўйилган қонуний талаблар бажарилмаётганлиги маълум қилиниб, муаммони бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралади.

Ўз тақдирини ўқитувчилик касби билан боғлаган одамлар

11.11.20232 098

Кишилик жамиятида қадимдан ўқитувчи – устознинг ўрни ва ролига алоҳида аҳамият бериб келинган. Сабаби инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган шахс ўқитувчи ҳисобланади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида Фарғона ва Баткенда ишлаётган устозлар ҳақида сўз боради.

Фарғона ИЭС касаба уюшма қўмитаси медиа тадбир ўтказди

08.11.20232 024

Бугун Фарғона иссиқлик электр станциясида корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкилланган медиа тадбир ҳам ана шу санага бағишланиб, ундан кўзланган асосий мақсад корхонада меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилишдан иборат бўлди.

Мен ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосиман

08.11.20232 414

«Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида қайсидир сабаблар билан ногирон бўлиб қолган бўлсада, кишилик жамиятидан ажралмасдан яшашга, яшаш учун курашишга интилаётган имконияти чекланган шахслар ҳаётининг айрим жиҳатларига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Истеъмолчининг 6 миллион сўмдан ортиқ суммадаги пуллари тезкорликда ўзига қайтарилди

07.11.20232 249

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси мутахассислари Тошлоқ тумани «Сўкчилар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Х.нинг сотувчига қайтарилган нуқсонли товарнинг пулини қайтариб ололмаётганлиги хусусида Федерацияда ташкил этилган 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатини ўргандилар.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК ВА ТАЗЙИҚ ҚУРБОНЛАРИ

06.11.20232 179

Гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегара билмас муаммолардан бири эканлиги барчага аён. Ҳатто, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади.   Ҳозир мана шундай характердаги мунозаралар, асосан, ижтимоий тармоқларга ҳам кўчган.

1 2