Ҳовлисидаги эски уйларни бузиб янгитдан қураётган фуқаролар эътибор қаратиши муҳим бўлган ҳолатлардан бири нимадан иборат?

Савол: Ҳовлидаги эски уйларни бузиб, янги уй қурдик. Энди кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

А.Курбонов, Марғилон шаҳри.

Жавоб: Мурожаат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарор «Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»га мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли, бу борада Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилишингиз мумкин.

Саволга Нурилло Мўминов, Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси бош регистратори жавоб берди.