Фото: ainews.kz

Миграция агентлиги Қозоғистонга ишлашга кетаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет давлатлар фуқароларидан 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон чегарасида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди, деган хабарлар кенг тарқалмоқда.

Миграция агентлигининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қозоғистон ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календарь кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриш мумкин эмас.

Қозоғистонга ишлаш мақсадида борётган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ойгача бўлган муддат учун ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.