Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига яна 19 та фаолият тури киритилди:
қайта ишланган жундан кийим ва бошқа маҳсулотларни тўқиш;
уй шароитда лойдан тандир тайёрлаш;
атлас ва адрас тўқиш;
майда мунчоқ (бисер) ясаш;
дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитда тайёрлаш;
темирчилик маҳсулотларини уй шароитда тайёрлаш;
асаларичилик, шунингдек, асалари уялари ва уларнинг рамкаларини ясаш;
қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқ тикиш;
қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш;
пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;
қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;
уй шароитда иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
тайёр маҳсулотларга этикетка бириктириш;
уй шароитда болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;
уй шароитда супурги етиштириш ва тайёрлаш;
ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;
миллий тақинчоқлар ясаш;
кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
дағал жундан гилам, кўрпа, ёстиқ ясаш.
Эндиликда ушбу рўйхатга якка тартибдаги тадбиркорлар учун 101 турдаги фаолият турлари киради.