Россельхознадзор Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди

30.12.20202 530

Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Россияга Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан помидор етказиб беришга рухсат берди.

Ўсмирларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолияти такомиллаштирилади

22.12.20202 607

Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қандай ҳужжатлар бепул тикланади?

16.12.20202 457

Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

Янги йилни оила даврасида кутиб олиш тавсия этилди

14.12.20202 154

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси янги йил байрамини Ўзбекистон нишонлашга оид баёнотни эълон қилинди. Унда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтирилаётгани қайд этилган.

Тадбиркорларга йўлларда фото ва видео регистраторлар ўрнатишга рухсат берилди

10.12.20202 520

Давлат раҳбарининг 7 декабрдаги қарорига асосан тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари [регистратор] ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинликлар бўйича «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатидан чиқарилди

09.12.20202 139

7 декабрь куни АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида «Майкл Помпеонинг Қўшма штатлар диний эркинликни бузувчиларга қарши чоралар кўрмоқда» номли баёноти эълон қилинди.

Президент фармони билан 104 нафар фуқаро афв этилди

08.12.20202 446

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Тўхташ ёки тўхтаб туриш учун белгиланган жарима миқдори уч баравар камайтирилиши мумкин

03.12.20201 824

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолати учун белгиланган жарима миқдорларини қамайтириш таклифи илгари сурилди.

1 2