Россияда коронавирус пандемияси туфайли меҳнат мигрантларининг вақтинчалик яшаш муддати 2021 йил 15 июнига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг фармони расмий ҳуқуқий ахборот порталига жойлаштирилди.
Аввалроқ, ушбу муддат 2020 йилнинг 15 декабри этиб белгиланганди.
Ушбу давр ичида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмаслиги айтилганди.