29 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йил номини эълон қилди.
Ушбу йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” йили дея эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш анъанага айланган.
1997 йил — Инсон манфаатлари йили
1998 йил — Оила йили
1999 йил — Аёллар йили
2000 йил — Соғлом авлод йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили
2003 йил — Обод маҳалла йили
2004 йил — Меҳр ва мурувват йили
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили
2008 йил — Ёшлар йили
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2012 йил — Мустаҳкам оила йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2014 йил — Соғлом бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
2016 йил — Соғлом она ва бола йили
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили
2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили.