Наманганда жиноий суд томонидан 34 нафар шахс оқланди
Наманган вилоят жиноий суди томонидан жорий йил давомида 34 нафар шахс оқланди.
Наманган вилоят жиноий суди томонидан жорий йил давомида 34 нафар шахс оқланди.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 13 ноябрь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти ҳокимининг ноябрь ва декабрь ойларини «маънавият ойлари» деб эълон қилиш кўзда тутилган қарори юзасидан изоҳ берди.
Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо марказида экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар мажлиси бўлиб ўтди.
Фарғона вилоятидаги айрим қишлоқ оилавий поликлиникаларида бугунги кунда тиббий хизмат кўрсатишда кўплаб муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими, уларнинг моддий-техник базаси ва малакали кадрлар билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Yoshlar телеканали Самарқанда жорий йилнинг май ойида содир этилган қонунбузарлик ҳолати юзасидан видеолавҳани намойиш этди. Унда кекса аёлнинг бошига челак кийдирган ва бошига урган йигитларнинг қилмиши ҳақида фикр юритилган.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ҳамда бошқа прокуратура органлари бўлинмалари ходимларига пора таклиф қилиш бўйича 81 ҳолатни аниқлади.
Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш – эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси муқаддимаси ана шундай эзгу сўз ва мақсад билан бошланган.
Сайлов тизимини босқичма-босқич модернизациялаш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилинди ва бу жараён давом этмоқда.
“Шодиёна” савдо мажмуасида рўй берган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Шу йил 7-8 ноябрь кунлари Остона шаҳрида “Журналистика келажаги“ мавзусида йигирманчи ЕХҲТ Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи неонатал давр -ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлмоқда. Уч асосий сабаб — барвақт туғруқ, асфиксия ва инфекциялар.
Ижтимоий тармоқларда ис газидан заҳарланиш, ёнғин оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабарлар кўп тарқалмоқда ва бундай фожиаларнинг сабаблари жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётир.
Туғилганлик ҳақида гувоҳномани «бир дарча» тамойили асосида олиш имкони яратилади. Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилишича, ҳозир мазкур хизмат автоматлаштириш жараёнида бўлиб, пойтахтдаги Давлат хизматлари марказларида синовдан ўтказилмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони банкрот бўлган ёки солиқларни вақтида тўлай олмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта тиклаш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ижтимоий мослашув марказлари фаолияти бошлангандан буён 3055 та мурожаатни қабул қилиб олди. Уларнинг 485 таси оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёллардан келиб тушди, дея хабар қилди қўмита матбуот маркази.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC) ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги Telegram-каналида.
Сайтимиз орқали Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида шу йил 16 октябрь куни номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган оқ рангли “ВАЗ-2106” русумли автомашинани Жалоер қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу ерда велосипедда кетаётган “Бахрин” МФЙда яшовчи С.Р.ни уриб юбориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолгани,
Ўзбекистон Адлия вазирлиги иш берувчилар томонидан ходимлар ойлик маошларидан пул маблағларини ушлаб қолиш амалиётларини ўрганиш натижаларини эълон қилди. Тасодифий танлаш йўли билан бутун мамлакат бўйича 729 та ижтимоий соҳа муассасаси, жумладан тиббиёт, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўрганилди.
Андижон вилояти Балиқчи туманида жиноят содир этишга мойиллиги бўлган 17 нафар аёл, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган 3 нафар ва жиноят содир этган 22 нафар хотин-қиз ва уларнинг оилалари билан бевосита иш олиб борилмоқда.