Наманган вилоят жиноий суди томонидан жорий йил давомида 34 нафар шахс оқланди. Бу ҳақда Turon24 нашрига жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Давлатмирза Комилов маълум қилди.
Ўтган 2017 йилда вилоятда жиноий суд 2 кишига оқлов ҳукмини чиқарган.
Ўн ой мобайнида 507 киши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.
«29 та жиноят иши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидан жамоатчи-ҳимоячи иштирок этди, — дейди Давлатмирза Комилов. — Маҳалла кафиллиги асосида 18 кишига 16 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.»
Суд раисига кўра, 87 нафар ёшга 60 та жиноят иши бўйича Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши кафиллиги асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.