Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ҳамда бошқа прокуратура органлари бўлинмалари ходимларига пора таклиф қилиш бўйича 81 ҳолатни аниқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, таклиф қилинган пораларнинг умумий миқдори 28,1 минг АҚШ доллари ва 49 млн сўмни ташкил этди.
Ҳар бир ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бош прокуратуранинг эслатиб ўтишича, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кенг кўламли кураш кампанияси давом этмоқда. Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бериш билан боғлиқ шов-шувли ишлар кўриб тергов қилинмоқда.