Ўзбекистонликларга куннинг маълум вақтида шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилди

30.04.20201 055

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан автомобилларда қатъий чекланган вақтда ҳаракатланишга рухсат берилди.

Бу йил абитуриентлар учун тест топшириқлари соддалаштирилади

29.04.20201 208

ДТМ абитуриентлар учун тест технологияларини ривожлантириш бошқармасидаги умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Уй шароитида карантинда сақлаш тартиблари белгиланди

28.04.20201 124

Вазирлар маҳкамасининг 25 апрелдаги қарори билан коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея Адлия вазирлиги хабар берди.

Фарғонада 19 нафар коронавирус бемори тузалди

24.04.20201 103

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Ер участкасини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

21.04.20201 075

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 7 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган эди.

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади

21.04.2020828

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019−2020 ўқув йили «online-maktab» лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

Муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилди

20.04.2020956

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан қарор қабул қилди.

Карантин вақтида фирибгарлар ёлғон смс-хабарлари жўнатиб, электрон маблағларни ўзлаштиришга уринмоқда – «Ўзкомназорат»

15.04.20201 291

Карантин даврида «ўзини яккалаш» тартибига ўтган фуқароларнинг уйда ўтирганидан, шунингдек, одамларда коронавирус пандемияси сабаб хавотир кучли эканидан фойдаланиб қолаётган фирибгарлар турли услуб, восита ҳамда хабарномалар орқали кишиларни чалғитиб, уларнинг электрон ҳисобдаги маблағларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Наманганда карантин тадбирлари кучайтирилди

13.04.20201 154

13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида барча турдаги шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари, мототранспорт (скутер), велосипед ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади.

Карантин даврида электр энергияси ҳисоблагичлари даврий қиёсловдан ўтказилмайди

07.04.2020972

Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар берди. Ўзбекистон ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун чора-тадбирлар қабул қилинди. 

6 апрелдан яна қандай тақиқлар киритилади?

06.04.20201 170

Коронавирус касаллигига қарши курашиш республика махсус комиссиясининг​ жорий йил 4 апрель санасида ўтказилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.

1 2