Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019−2020 ўқув йили «online-maktab» лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий канали хабар берди.
Маълумотга кўра, ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда давом эттирадилар. Ушбу давр мобайнида уларнинг иш ҳақи тўланади.