Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан автомобилларда қатъий чекланган вақтда ҳаракатланишга рухсат берилди.
30 апрелдан бошлаб фуқароларга 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомобилларидан фойдаланишга рухсат берилди. Иш жойига, касалхонага бориб келиш ёки дори воситалари харид қилиш учун бориш асосий мақсад бўлиши керак.
Мазкур қоидаларга риоя қилмаган фуқаролар карантин талабларини бузган ҳисобланади ҳамда жавобгарликка тортилади. Улар бошқарувидаги транспорт воситаси эса жарима майдончасига қўйилади.