ЎЗГАЛАР ҲАЁТИ ЁКИ ФУҚАРОЛИККАЧА БЎЛГАН УЗУН ЙЎЛ
2014 йили Ўзбекистонда 100 минг атрофида фуқаролиги бўлмаган шахслар мавжуд эди. Охирги 9 йилда эса 83,793 кишига янги паспортлар берилган. Булар орасида ўтган асрнинг 90-йиллари Марказий Осиёнинг қўшни республикаларидан қариндошлариникига ёки ишлаш мақсадида келганлар ҳам бор эди.
