Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Чирчиқда эркак кишини калтаклаган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

Чирчиқда 21 май куни кекса одамни калтаклаган 8-синф ўқувчисининг икки нафари жиноий жавобгарликка тортилди, дея маълум қилди Тошкент вилояти ИИБ матбуот котиби Бобур Тўлаганов.

Унинг сўзларига кўра, ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «Б» банди (безорилик, бир гуруҳ шахслар томонидан — 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилди. Шахслар Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.