Фуқаролик жамияти институтлари давлатлараро муносабатларни яхшилаш йўлида хизмат қилмоқда

22.08.20232 226

“Қўшнилар” лойиҳасининг бу галги сонида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг кўп томонлама ҳамкорлиги, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилади.

Брифинг: Федерация тизимида истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш натижалари: муаммо ва ечимлар

17.08.20232 018

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси бошқармаси ходимлари, Федерация тизимида меҳнат фоалияти олиб бораётган ходимлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳисоб-китобли таваккалчилик оиланинг моддий аҳволини ўнгланишига олиб келди

31.07.20232 115

Бизнинг навбатдаги қаҳрамонимиз ҳам оиласи ҳаётини эртакка айлантирмоқчи эди. Бу ният амалга ошганга ўхшайди. Бу – Жиззах шаҳрида яшовчи 50 ёшли Акмал Аҳмедов. Унинг хотини ва ўғли бор. Бундан бир ярим йил олдин улар камбағал ҳисобланарди. Ўшанда оила бошлиғи уч кишилик оила учун 1,5-2 миллион сўм (тахминан 1,5-2 доллар) пул топарди.

Фарғона водийси: йўл машаққати қанчалик оз бўлса, бизнес шунчалик соз ривожланади

21.07.20232 310

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг очилиши кимлардир учун янги умидлар, янги тажрибалар олиб келган бўлса, айрим фермерлар учун янги имкониятлар эшикларини очиб берди.

Икки элга тинчлик соғиниб яшаётган аёл

11.07.20232 519

Элмира Мусаева — Ўзбекистон фарзанди. Фарғона туманида туғилиб ўсган. Ўз даврида мактабининг намунали ўқувчиси, ҳамширалик сирларини эгаллаш жараёнида ўқиётган билим юртининг илғор талабаси. Республика кўрик танловлари ғолиби. Лекин ризқи қўшни Қирғизистонга сочилган экан, Водилдан Қадамжойга келин бўлиб тушган. Икки юрт ўртасидаги тинчлик, дўстлик, яхши ҳамкорлик, борди-келди давом этар экан, у каби аёлларнинг ҳиссалари, оддий кўз илғамас меҳнатлари бунда мужассам!

“Медиа-патрул” июнь ойида вилоятнинг яна иккита тумани аҳолиси вакиллари ҳузурига етиб борди

20.06.20234 156

“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририятининг “Медиа-патрул” лойиҳаси ташаббускорлари май ойида Қўқон шаҳри ҳамда Данғара туманларида тадбирлар ўтказганлиги тўғрисида хабар берган эдик. “Медиа-патрул”чилар июнь ойида вилоятимизнинг Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида ҳам бўлдилар.

“Медиа-патрул” май ойида вилоятнинг яна иккита ҳудудида ўз тадбирларини ўтказди

30.05.20234 307

“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасининг 5 ойлик фаолияти давомида у вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Бувайда, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Қува туманларига тарғибот тадбирлари билан ташриф буюрганлиги ҳамда юқоридаги ҳудудларда истиқомат қилувчи 368 нафар аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказилганлиги тўғрисида хабарлар берган эдик. Лойиҳа жорий йилнинг май ойидан яна фаолиятини давом эттириб, Данғара тумани ҳамда Қўқон шаҳридаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотларнинг ишчи-ходимлари билан учрашди.

“Медиа-патрул” март ойида вилоят маркази ҳамда Фарғона туманида тадбирлар ўтказди

30.03.20233 371

Хабар бериб бораётганимиздек, “Нуқтаи назар” газетаси таҳририятининг “Медиа-патрул” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар март ойида ҳам давом эттирилди. Март ойидаги медиасаводхонликни тарғиб қилувчи тадбирлар билан Фарғона шаҳри ва Фарғона туманидаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотлар қамраб олинди.

Фарғонада Наврўз шукуҳи

20.03.20232 104

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройининг очиқ саҳнида, кўкаламзор хиёбонда ташкил этилган байрам тадбирлари эрта тонгдан вилоят аҳлини ўз бағрида жамлади.

“Медиа-патрул” февраль ойида вилоятнинг Учкўприк ва Бувайда туманларида бўлди

25.02.20233 595

“Нуқтаи назар” газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасини ишлаб чиқиб, Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида медиасаводхонлик тадбирларини ўтказиб бораётганлиги тўғрисида хабарлар бериб боряпмиз. Тадбирлар февраль ойида ҳам давом эттирилиб, лойиҳа ташаббускорлари вилоятнинг Учкўприк ҳамда Бувайда туманларида бўлдилар ҳамда ушбу ҳудудлардаги маҳаллалар, ижтимоий соҳа объектларида ва бошқа ташкилотларда медиасаводхонлик тадбирларини ўтказдилар.

“Медиа-патрул” январь ойида вилоятнинг яна иккита ҳудудини ўз тадбирлари билан қамраб олди

30.01.20233 630

Лойиҳа ташаббускорлари январь ойида ўз фаолиятларини давом эттириб, вилоятнинг Тошлоқ ҳамда Қува туманларида бўлдилар ҳамда ушбу ҳудудлардаги маҳаллалар, ижтимоий соҳа объектларида ва бошқа ташкилотларда медиасаводхонлик тадбирларини ўтказдилар.

“Медиа-патрул” декабрь ойида Фарғона вилоятининг яна 3 та ҳудудида тадбирлар ўтказди

28.12.20223 294

Мазкур лойиҳа жорий йилнинг декабрь ойида ҳам ўз фаолиятини давом эттириб, жамоа вилоятнинг Марғилон ва Қувасой шаҳарлари ҳамда Қўштепа туманида бўлди ҳамда ушбу ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва бошқа ташкилотларда медиасаводхонлик бўйича тадбирларни ўтказди.

“Нуқтаи назар” газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасини ишга туширди

29.11.20223 368

Лойиҳанинг асосий мақсади Фарғона вилоятидаги узоқ туман ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларини медисаводхонлик бўйича зарурий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш, бу борадаги хатарлардан уларни хабардор қилиш, бу билан турли нохуш ҳолатларни олдини олишга ҳисса қўшишдан иборатдир.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

31.08.20223 578

Ўнинчи дастуримиз «Смартфон – кўнгилочар восита» деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан медиасаводхонлик бўйича турли иловалар ва ўйинлар, фото, видео, мусиқа, менинг фаоллигим, қадамларни санаш ва калорияни ҳисоблаш каби фойдали иловалар, оптимал маршрут – карталар ва бошқа иловалар ҳақида суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

25.08.20223 672

Тўққизинчи дастуримиз «Смартфон — ижтимоий тармоқ» деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан ижтимоий тармоқларда хавфсиз мулоқот қилиш, буллинг, нафарат тили каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

1 2 3 4 13