Тадбир Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режасига асосан “2023 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Федерация тизимида истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш натижалари: муаммо ва ечимлар» мавзусида ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси бошқармаси ходимлари, Федерация тизимида меҳнат фоалияти олиб бораётган ходимлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ахборот хизмати раҳбари Ғайратжон Маматкулов кун тартибидаги масала юзасидан, яъни ҳисобот даврида Федерация, хусусан вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, уларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ахборот бериб ўтди ҳамда тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарди.
Муҳокамада сўз олганлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан кенг қамровли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш борасида ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.
Тадбир якунларига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бирлашма ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун Меморандум имзолашга келишиб олинди.