Элмира Мусаева — Ўзбекистон фарзанди. Фарғона туманида туғилиб ўсган. Ўз даврида мактабининг намунали ўқувчиси, ҳамширалик сирларини эгаллаш жараёнида ўқиётган билим юртининг илғор талабаси. Республика кўрик танловлари ғолиби. Лекин ризқи қўшни Қирғизистонга сочилган экан, Водилдан Қадамжойга келин бўлиб тушган. Икки юрт ўртасидаги тинчлик, дўстлик, яхши ҳамкорлик, борди-келди давом этар экан, у каби аёлларнинг ҳиссалари, оддий кўз илғамас меҳнатлари бунда мужассам!