Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриб олиш жавобгарликка сабаб бўлади

Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси Бешариқ тумани бўлими ходимлари назорат тадбирлари вақтида туманнинг “Янги Рапқон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Зайниддинов Достонбек” боғдорчилик фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалик харитасининг 993-сонли 3.86 гектар қишлоқ хўжалик ерлар тоифасига кирувчи боғзорларлар атамасида бўлган ўртача 40 балл бонитетли ер майдонининг 34 квадрат метр қисмига ҳуқуқий ҳужжатларсиз ноқонуний қурилмалар қуриб олганлик ҳолати аниқланди ҳамда ноқонуний қурилма фуқаро томонидан жойнинг ўзида бартараф этилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.

Шу ўринда эслатма! Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриб олиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Кадастр агентлиги тизимида ер назорати борасидаги мониторинг ишлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Ҳудудларда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний қурилмалар қуриб олиниши ҳолатлари аниқланмоқда.